Россиялик эксперт Владимир Манцев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
— Қаранг, у жуда иқтидорли ҳимоячи, аммо, афсуски, ҳозирча "Манчестер Сити" унга унчалик мос келмаяпти. У "Ланс"да ўйнаб, муайян ютуқларга эришган, аммо "Манчестер Сити"га келганингда босим энг юқори даражада бўлади.
Гвардиола уни марказий ҳимоячи сифатида синаб кўрди ва у ҳозирча бу вазифани бажара олмаётганини тушунди. Қанот ҳимоячиси сифатида ҳам кўриб чиқди — олдинги ҳаракатларда ижодкорлик етишмайди. Тезлиги бор, албатта. Винисиусни қувиб етган эпизодни эслайсиз. Аммо "Манчестер Сити"да ўйнаш учун майдондаги фикрлаш, яъни "бош билан ўйнаш" етишмаяпти. Чунки у ерда ақлли футбол ўйнайдиганлар жамланган.
Ростини айтсам, мен уни "ўртача" ёки “истеъдодсиз” тоифасига қўйиш ҳақида ўйладим. Лекин менинг яқин дўстим Ўзбекистон фуқароси, шунинг учун "иқтидорсиз" деган тоифага қўйсам, барча ўзбеклар менга қарши чиқади. Ростдан ҳам, мени "сочиб ташлашга" тайёр бўлишади. Аммо барибир мен кўпроқ “истеъдодсиз” деган фикрга мойилман.
Дўстлар, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, афсуски, у "иқтидорсиз" тоифасига тушади, — деди Манцев.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" жамоасидан "Манчестер Сити" сафига ўтган эди. Ушбу мавсумда у "шаҳарликлар" таркибида жами 8 та ўйинда майдонга тушган.