Берлиндаги сўнгги музокаралардан сўнг Россия ва Украина ўртасидаги баҳсли масалаларнинг 90 фоизи ҳал қилинди. Муҳокамаларда биринчи навбатда хавфсизлик кафолатларига эътибор қаратилди.
Бу ҳақда SkyNews АҚШ расмий вакилига таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Украинага НАТО Низомининг 5-моддасига мувофиқ кафолатлар бериш мумкин, унда альянснинг бир аъзосига ҳужум барчага ҳужум деб ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ томони ҳудудий низоларни ҳал этишда эришилган ютуқлар ҳақида хабар берди.
Бундан ташқари, манбага кўра, Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласини кўриб чиқишга тайёр ва АҚШ назарида тинчлик шартномаси режасига киритилган кафолатларни қабул қилади.