Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баланд тоғли жойларда қор ёғиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
20-22 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.