Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

1️⃣ Хусусан, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати ноқонуний тарзда 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

2️⃣ Самарқанд шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилаётган Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд идораларидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Сирдарё вилоятида ҳам қайд этилиб, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 млн сўмлик дори воситаларини олиб, пулини бермай юрган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги танишлари орқали жиноят иши қўзғаттириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

⚖️ Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!