Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг АҚШнинг Европа демократиясига аралашмаслиги ҳақидаги баёнотларидан ҳайратга тушди.
У бу ҳақда "Ягона Россия" партияси Бош кенгашининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссияси йиғилишида айтиб ўтди.
Лавров фон дер Ляйеннинг АҚШ президенти Дональд Трампга қилган оммавий мурожаатини шарҳлаётиб, "Сиёсий арбобларнинг бундай соддадиллигидан ҳайратда қолдим," деди.
ТИВ раҳбари шу билан бирга Европа Иттифоқининг ўзи мустақил давлатлардаги сайлов жараёнларига фаол аралашаётганини таъкидлади.
У мисол сифатида Молдова ва Руминияни келтирди.
"Молдова ва Руминия ҳамма ёқда тилга олинмоқда," дея якунлади Лавров.