Тожикистоннинг Шаҳринав туманида Москва вилоятидаги мактабда содир этилган ҳужум натижасида ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиев билан хайрлашув маросими бошланди.
Марҳум боланинг жасади эрталаб Тожикистонга олиб келинди ва Шаҳринав туманининг Ажам қишлоғидаги қариндошларидан бири уйига етказилди.
«Азия-Плюс» журналистларига Душанбе аэропортида жасадни олиб чиқиш пайтида видеотасвирга олишга рухсат берилмади. Чеклов сабаблари изоҳланмади. Ажам қишлоғида ҳам суратга ва видео тасвирга олиш тақиқланиб, маҳаллий ҳокимият вакили дафн маросими ўтказилаётган жойни тасвирга олмаслик бўйича кўрсатма берилганини маълум қилди.