«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Қўйсангизчи... Эртага мен уни машғулотлар қароргоҳимизга таклиф қиламан. Ўша ерда у билан бир финжон қаҳва устида бу масалани гаплашиб оламиз (Пеп шу ерда ҳазилга ишора қилиб кўзини қисиб қўйди)...», - деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.