"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Брентфорд"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 2:0. Ўйин Манчестердаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида франциялик ярим ҳимоячи Раян Шерки ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг бразилиялик вингер Савиньо мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ушбу беллашувда Абдуқодир Хусанов 90 дақиқада майдонда ҳаракат қилди. Шунингдек, учрашувнинг 16-дақиқасида огоҳлантирилди.
"Манчестер Сити"нинг ярим финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади. Аввалроқ "Челси" "Кардифф Сити"ни мағлуб этиб (3:1), яримфиналга чиққан эди.