Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Яйлов ерлари аукционсиз ижарага берилади

Яйлов ерлари аукционсиз ижарага берилади

Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси қарорига асосан Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари балансидаги ерлар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга камида 1 000 бош импорт қилган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шартлар асосида тўғридан-тўғри ижарага берилади:

(а) наслчилик ва селекция ишларини ривожлантириш орқали импорт қилинган майда шохли молларнинг бош сонини кўпайтириб бориш;

(б) яйловларда озуқабоп ўсимлик турларидан бўлган изен, терескен, қуйровуқ, камфоросма, чўғон, эркак ўт, оқ (қора) саксовул экилишини ташкил қилиш.

Киритилди: 13:18 18.07.2025. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!