Рейд давомида фоҳишахонани бир аёл ва бир эркак ташкил этгани маълум бўлган.
Маълумотга кўра, жиноятда гумонланаётган 1995 йилда туғилган эркак жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ходимларига бир неча бор $2 минг миқдорида пора таклиф қилган. Огоҳлантиришларга қарамай, у ҳаракатини давом эттирган.
Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан қўшимча жиноят иши ҳам очилган.