Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, ушбу технология сунъий интеллект ва юқори аниқликдаги магнит-резонанс томографияси (МРТ) ёрдамида ишлайди. Ухлаётган инсон миясидаги нейронлар фаоллиги реал вақт режимида кузатилади, сўнг сунъий интеллект алгоритмлари ушбу сигнал ва тўлқинларни визуал образларга айлантиради. Бу эса инсонларнинг нима туш кўраётгани тахминий тасвирлар орқали тиклашга ёрдам беради.

Биз бош мия фаоллиги асосида тушларда кўрилган образларни аниқлашга муваффақ бўлдик. Ушбу образлар тест синовида иштирок этганларнинг сўзлаб берган тушлари билан мос келди. Бу эса инсон онгини янада чуқур тадқиқ қилиш йўлидаги улкан қадамдир, — дейди лойиҳа раҳбари, профессор Юкиясу Камитани.

Ушбу технология ҳозирча дастлабки босқичда, бироқ олимлар унинг келажакда психология, руҳий саломатлик, ҳатто кино саноатида ва видеоўйинлар яратишда кенг қўлланилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Интернет фойдаланувчилари бу янгиликни ижобий қарши олишмоқда.

Киритилди: 06:23 23.05.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!