Париж апелляция суди Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит эркак бўлиб туғилгани ҳақидаги баёнотлар учун айбдор деб топилган журналист Наташа Рейни оқлади.
Бу ҳақда Рейнинг адвокати Франсуа Данглеан Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Наташа Рейнинг Брижит ва Жан-Мишел Троньега қарши ғалабаси: апелляция суди Наташа Рейни оқлади", деди у.
Қайд этилишича, Рей энди Франция раҳбарининг рафиқасини фирибгарликда айблаб, судга мурожаат қилмоқчи.