Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg маълумотларига кўра, ушбу рўйхатнинг биринчи ўрнини Швейцария эгаллагану. Мамлакатда тахминан ҳар олтинчи катта ёшли фуқаро миллионер ҳисобланади.
Шунингдек, Ҳонгконг, Австралия ва Америка Қўшма Штатларида деярли ҳар ўнинчи киши миллионерлар сафига киради. Бундай юқори кўрсаткичлар мазкур мамлакатларда молиявий имкониятлар кенглигини кўрсатади.
Ўзбекистон ушбу бой давлатлар рўйхатига кирмаган. Маълумотларга кўра, қўшни Қозоғистонда аҳолининг 0,5 фоизи миллионерлар қаторига киради. Туркияда бу кўрсаткич 0,1 фоизни, Россияда эса 0,4 фоизни ташкил этади.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Швецария, Ҳонгконг ва Австралияда иқтисодий барқарорлик, инвестиция имкониятлари ва банк тизимининг юқори даражада ривожлангани бой инсонлар сони ортишига туртки бўлган.