Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Жалолиддин Аҳмадалиев жаримага тортилди

Жалолиддин Аҳмадалиев жаримага тортилди

Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган яна бир хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев жаримага тортилди.

Қайд этилишича, адлия вазирлиги томонидан муаллиф Шохрух Абдувохидовга тегишли бўлган “Юрак“, “Мени деб оқарди сочларинг она“, “Кўзларингни қизғанма мендан“ ва “Барчасини Худога солдим“ номли шеърлар ижрочи Жалолиддин Ахмадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади, — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:37 10.07.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!