Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Эркакнинг жасади топилганидан кейин метронинг икки линияси ёпилди

Эркакнинг жасади топилганидан кейин метронинг икки линияси ёпилди

Брюссел метросининг қатнови туннелдан ўлик одам топилганидан кейин тўхтаб қолди. Текширув давомида метронинг 2 ва 6-линиялари тиғиз вақтда ишламаяпти.

Бу ҳақда пойтахтнинг STIB/MIVB транспорт оператори хабар берди.

"Porte des Halles ва Hôtel de Monnaie станциялари ўртасидаги туннелда жасад топилди" - деб тушунтирди STIB/MIVB расмий вакили ва тергов тугагунига қадар линиялар ёпилишини таъкидлади.

"Трон" ва "Брюссел-Миди" бекатлари (худди шу номдаги поезд станцияси яқинида) ўртасидаги қатнов соат 13:00 дан бошлаб тўхтатилди.

Эркакнинг қандай шароитда вафот этгани ва у қандай қилиб метро туннелига тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Йўловчиларга ер усти транспортидан, биринчи навбатда, трамвайлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 1309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!