Мадриднинг "Реал" клуби қанот вингери Родриго ёзда жамоани тарк этади, дея хабар берди Marca нашри.
Қайд этилишича, 24 ёшли бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо услубига ўзини мос келмайди деб ҳисоблайди.
Родригони "қироллик клуби" 80-90 миллион еврога сотишга тайёр. Унга АПЛ ва Саудиядан катта таклифлар бор.