"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа олмади. Турнирнинг ярим финалида Хаби Алонсо жамоаси "ПСЖ"га йирик 0:4 ҳисобида ютқазди. Ҳужумчи Винисиус Жуниор АҚШдаги турнирда муваффақиятсиз иштирок этди. Мадрид клуби бразилиялик футболчининг паст даражадаги ўйинидан, шунингдек, Килиан Мбаппе билан ёмон муносабатда бўлганидан хавотирда. "Қаймоқранглилар" Винисиус ҳал қилувчи паллаларда ўзини кўрсата олмади, деб ҳисобламоқда.
Шу фонда "Реал" раҳбари Флорентино Перес Винисиуснинг мақомини ўзгартирди. Мадрид клуби президенти энди бразилиялик футболчини дахлсиз деб ҳисобламайди. Буларнинг барчаси ҳақида Fichajes портали хабар берди.
Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.