"Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков легионерга айланишга яқин турибди.
Uzbekistan Legionaries телеграм-канали хабарига кўра, 29 ёшли футболчимизга Эроннинг икки гранди "Персеполис" ва "Истиқлол" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ҳамробеков яқин соатларда якуний танловни амалга ошириши керак.
Футболчи жорий мавсумда "қалдирғочлар" сафида умумий 15 та ўйинда 1 та ассист амалга оширди.