Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Николай Валуев 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Николай Валуев 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев ва Россия Давлат Думасининг яна 11 нафар депутати Украина судлари томонидан мол-мулки мусодара этилган ҳолда сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда ҳукмлар материалларига таяниб, "ТАСС" нашри хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, жами 12 депутат сиртдан ҳукм қилинган. Хусусан, Валуев Хмелницкий суди томонидан айбдор деб топилган.

Маълумот учун, Николай Валуев фаолияти давомида 52 та жанг ўтказиб, 50 та ғалаба (34 таси нокаут) ва 2 та мағлубият қайд этган. Мағлубиятларидан бирини ҳамюртимиз Руслан Чагаевдан қабул қилиб олган.

Киритилди: 23:17 10.07.2025. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!