Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ошди: Хитойдан ташрифлар 2,3 баробар кўпайди

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ошди: Хитойдан ташрифлар 2,3 баробар кўпайди

2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 9,1 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Йилнинг дастлабки етти ойида мамлакатга 7,7 миллион сайёҳ келган бўлса, август ойининг ўзида яна 1,4 миллионга яқин хорижлик Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Айрим давлатлардан туристлар оқими янада юқори суръатда ўсди. Хусусан, Хитойдан ташрифлар 2,3 баробар, Малайзиядан 2 баробар, Япониядан 1,5 баробар, АҚШдан 1,4 баробар ва Россиядан 1,3 баробар кўпайди.

Европа давлатларидан ҳам ижобий динамика қайд этилди. Германиядан келган сайёҳлар сони 25 фоизга, Франция ва Буюк Британиядан 21 фоизга, Туркиядан эса 15 фоизга ошди.

Шу билан бирга, туристик хизматлар экспорти 4,6 миллиард долларга етди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 53,5 фоизга юқори.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!