"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси футболчиларнинг ҳакамлар қарорларига муносабати ҳақида фикр билдирди.
"Барчамиз қарор ўз фойдамизга ўзгаришига умид қилиб, норозилигимизни билдирамиз.
Баъзан ишлар режадагидек кетмайди ва натижа биз истагандек бўлмагани учун ғазабланамиз.
Бундай вазиятларда энг муҳими — кейинги воқеаларга, ўйиннинг навбатдаги эпизодига эътибор қаратиш", — деди Месси.