Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хонобод чегара постида автомобилдан 20 минг доллар топилди

Хонобод чегара постида автомобилдан 20 минг доллар топилди

Андижон вилоятида божхоначилар хорижга олиб чиқилаётган, белгиланган тартибда маълум қилинмаган 20 минг АҚШ долларини аниқлади.

Божхона қўмитаси ахборотига кўра, қўшни давлатга йўл олган автомобиль Хонобод чегара божхона постида текширувдан ўтказилган.

Кўрик жараёнида транспорт воситасидан 20 минг доллар нақд пул топилган. Мазкур маблағ божхона назоратига тақдим этилмаган, шунингдек, оғзаки сўров вақтида ҳам унинг мавжудлиги билдирилмаган.

Айни пайтда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:36 24.10.2026. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!