Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тарихий натижа! Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини учинчи ўринда якунлади

Тарихий натижа! Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини учинчи ўринда якунлади

Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтказилган Аичи–Нагоя-2026 Пара Осиё ўйинларида тарихий натижага эришди. Миллий терма жамоа мусобақани 145 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида учинчи поғонани эгаллади.

Юртдошларимиз турнир давомида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистоннинг Пара Осиё ўйинларидаги иштироки давомида қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди.

Медаллар жадвалида Хитой делегацияси етакчиликни қўлга киритди. Мезбон Япония иккинчи, Ўзбекистон эса учинчи ўриндан жой олди.

Эътиборлиси, мамлакатимиз пара спортчилари илк бор қитъа миқёсидаги ушбу нуфузли мусобақанинг кучли учлигига киришди.

Бунга қадар Ўзбекистоннинг энг яхши натижаси 2014 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган Пара Осиё ўйинларига тўғри келган. Ўшанда делегациямиз умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган эди.

Тарихий натижа! Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини учинчи ўринда якунлади

Киритилди: 23:34 24.10.2026. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!