Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда тунда юз берган ёнғин бир кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тошкентда тунда юз берган ёнғин бир кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тунги ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари бошланган.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 24 октябрь куни соат 01:33 да Юсуф Саккокий кўчасидаги кўп қаватли турар жой мажмуасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Хабар келиб тушгач, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва соат 01:52 да оловни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлган.

Ёнғин натижасида хонадондаги уй-рўзғор буюмлари зарарланган. Олов бартараф этилганидан кейин бино ичидан бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.

Айни пайтда масъул идоралар ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!