Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Францияда оммавий норозилик намойишлари: 800 минггача одам кўчага чиқди

Францияда оммавий норозилик намойишлари: 800 минггача одам кўчага чиқди

Францияда таълим тизимидаги муаммолар сабаб бошланган норозилик ҳаракатлари мамлакат миқёсидаги йирик намойишларга айланди. 24 октябрь, шанба куни ўтказилган акцияларда юз минглаб фуқаролар иштирок этди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб 410 минг киши кўчага чиққан. Уларнинг 110 минг нафари Париждаги намойишларда қатнашган.

Бироқ ташкилотчилар бошқача рақамларни келтирмоқда. Касаба уюшмаси ҳисоб-китобига кўра, иштирокчилар сони 800 минг нафарга етган, шундан 250 минг киши пойтахтда тўпланган.

Норозиликлар сентябрь охирида мактаб ўқувчиларининг таълим муассасалари ҳолати ва педагоглар етишмаслигига қарши чиқишлари билан бошланган эди.

Кейинчалик ҳаракатга талабалар, касаба уюшмалари, фермерлар ва экологик фаоллар ҳам қўшилди. Натижада намойишчиларнинг талаблари таълим соҳасидан ташқарига чиқиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳам қамраб олди.

Ҳозир акция иштирокчилари яшаш харажатларининг ортиши, давлат хизматларига маблағ етарли ажратилмаётгани ва таълим тизимидаги муаммолардан норозилик билдирмоқда.

Киритилди: 23:40 24.10.2026. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!