Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси — учинчи, Ямал — иккинчи: "Олтин тўп" учун асосий фаворит номи маълум бўлди

Месси — учинчи, Ямал — иккинчи: "Олтин тўп" учун асосий фаворит номи маълум бўлди

TNT Sports журналистлари 2026 йилги "Олтин тўп" учун фаворитлар рейтингини тақдим этишди. Биринчи ўринни Англия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн эгаллади.

Иккинчи ўриндан Каталониянинг "Барселона" клуби ва Испания терма жамоасининг 19 ёшли юлдузи Ламин Ямал жой олди. Кучли учликни эса "Интер Майами"нинг 39 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси якунлади.

Ўн нафар номзод қаторига шунингдек Хвича Кварацхелия ("ПСЖ"), Килиан Мбаппе ("Реал"), Усмон Дембеле ("ПСЖ"), Родри ("Барселона"), Фабиан Руис ("ПСЖ"), Майкл Олисе ("Бавария") ва Деклан Райс ("Арсенал") ҳам киритилди.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!