"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 8-турида "Астон Вилла"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, Абдуқодир Ҳусановнинг индивидуал ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Sofascore портали 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчига 7,4 балл қўйди. Бу "шаҳарликлар" ҳимоячилари орасидаги энг яхши натижа бўлди.
Таққослаш учун, Рубен Диаш 6,6, Йошко Гвардиол 6,5, Марк Гехи эса 5,8 балл билан баҳоланди.
Ҳусанов учрашув давомида 92 марта тўп билан муомалада бўлиб, 66 та пасидан 59 тасини аниқ етказди. Унинг узатмалардаги умумий аниқлиги 89 фоизни ташкил этди. Рақиб майдонидаги 44 та паснинг 40 таси ўз манзилига етиб борди.
Ҳусановнинг ҳимоядаги статистикаси:
Ҳимоявий ҳаракатлар — 16 та;
Тўпни олиб қўйиш — 5 марта;
Узатмаларни тўхтатиш — 2 марта;
Зарбага тўсиқ қўйиш — 1 марта;
Ердаги яккакурашлар — 15 тадан 11 тасида ғалаба;
Ҳаводаги яккакурашлар — 1 тадан 0 тасида ғалаба.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси 9,5 балл олган Николас Жексон бўлди. "Астон Вилла" ҳужумчиси дубль қайд этди.
"Манчестер Сити"нинг ягона голини урган Эрлинг Ҳоланд эса 7,9 баллга лойиқ кўрилди.