Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонга борганда рус тилисиз мулоқот қилиб бўлмайди – Садир Жапаров

Ўзбекистонга борганда рус тилисиз мулоқот қилиб бўлмайди – Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Kabar” агентлигига берган интервьюсида рус тилининг аҳамияти ҳақида гапириб, унинг расмий мақомини ўзгартиришга қарши чиқди.

Қирғизистон Президентининг фикрига кўра, рус тили дунёдаги энг муҳим олти тилнинг бири ҳисобланади.

Унга кўра, рус тили Қирғизистонда амалий аҳамиятга эга ва бу тилсиз мулоқот қилиш кўп давлатларда, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам осон эмас.

“Рус тили бизга эмас, биз рус тилига муҳтожмиз”, — деди Жапаров. У рус тили дунёдаги энг муҳим тиллардан бири эканини айтди ва Европа, Америка, Хитойда ҳам рус тили керак бўладиган вазиятлар учрашини таъкидлади.

Президент рус тили мақомини пасайтиришни таклиф қилаётган сиёсатчиларни танқид қилиб, бундай фикрларни “нотўғри ва нонкўрлик” деб атади. Шунингдек, у она тилини ривожлантириш билан бир вақтнинг ўзида рус ва инглиз тилларини ҳам билиш муҳимлигини қайд этди.

Киритилди: 23:25 05.07.2025. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!