АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожиали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
“Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Марҳум университетнинг биринчи курсида, нейрожарроҳликка ўқиётган бўлган.