Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп оралиқ сайловларда демократлар ғолиб чиқса, уларнинг ташаббусларини блоклаш билан таҳдид қилмоқда

Трамп оралиқ сайловларда демократлар ғолиб чиқса, уларнинг ташаббусларини блоклаш билан таҳдид қилмоқда

Дональд Трамп маъмурияти бир неча ойдан бери АҚШ Конгресси устидан назорат Демократик партия қўлига ўтиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Reuters бир нечта манбаларга таяниб.

«Менимча, мен “мистер Вето”га айланаман», — деди Трампнинг ўзи New York Post нашрининг Pod Force One подкастида (эфирга 1 ноябрда чиққан парчасида). АҚШ президентининг сўзларига кўра, у демократларнинг ташаббусларини «бир ёки икки ой» блоклаш ниятида, сўнг «қайсидир босқичда» улар билан «келишувлар тузишга» умид қилмоқда.

Reuters маълумотларига кўра, Трамп жамоаси маъмуриятга қарши бошланиши мумкин бўлган терговларга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ижроия ҳокимияти ваколатларидан фойдаланган ҳолда президент дастурининг асосий бандлари бўйича сиёсатни қандай давом эттириш стратегияларини ишлаб чиқмоқда. Хабарда қайд этилишича, гап иммиграция, божхона тарифлари, уй-жой нархи ва федерал харажатлар каби йўналишлар ҳақида бормоқда.

Агар 3 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда демократлар ғалаба қозонса, улар Конгресс орқали Трампга қарши суриштирувлар ташаббуси билан чиқиш, унинг қонунчилик ташаббусларини блоклаш ва бюджет бўйича чеклашлар киритиш имкониятига эга бўладилар. Бироқ АҚШ президентида барибир кенг ижроия ваколатлари сақланиб қолади.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!