Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Москвада теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир қўлга олинди

Москвада теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвадаги «Царицино» музей-қўриқхонасида эҳтимолий теракт тайёрлашда гумонланган вояга етмаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизмат 1 ноябрь куни маълум қилди.

ФХХ билдиришича, ўсмир TikTok'да тактик кийимда, автомат қуролга ўхшаш буюм билан тушган суратларини тарқатган. Шунингдек, у музей-қўриқхона ҳудудидан олинган тасвирларга «Мен жой топдим» деган ёзувни жойлаштирган.

Махсус хизматнинг даъвосига кўра, текширув давомида ўсмир Telegram'даги неонацистик каналга обуна бўлгани ва интернет орқали оммавий қотилликлар ҳамда террорчилик ҳужумлари ҳақида маълумот қидиргани аниқланган.

Россия ФХХ эҳтимолий ҳужум тўғрисидаги маълумотни тақдим этгани учун АҚШ махсус хизматларига миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни АҚШнинг Москвадаги элчихонаси «Царицино» музей-қўриқхонасида кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган ҳодиса хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Ҳозирча ўсмирнинг терактни амалга ошириш бўйича аниқ режаси бўлгани мустақил тасдиқланмаган.

Киритилди: 22:30 01.11.2026. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!