Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги сиёсий блок Кнессетда мустақил кўпчиликни шакллантириш учун етарли мандат тўплай олмади.
The Times of Israel нашрининг хабар беришича, сайлов натижаларига кўра, Нетаньяхуни қўллаб-қувватловчи партиялар 120 ўринли парламентда 53 та мандатга эга бўлди.
Мухолифатдаги партиялар 48 та, араб сиёсий кучлари эса 19 та депутатлик ўрнини қўлга киритди.
Алоҳида партиялар натижаларига кўра, Нетаньяху раҳбарлигидаги "Ликуд" 27 та мандат билан энг кўп ўринни эгаллади. Гади Айзенкот бошчилигидаги "Яшар" партияси 21 та, собиқ бош вазир Нафтали Беннетнинг "Беяхад" сиёсий бирлашмаси эса 12 та ўринга эга бўлди.
Исроилда парламент кўпчилигини шакллантириш учун камида 61 та депутатлик мандати талаб этилади. Шу сабабли Нетаньяху блокига ҳукумат тузиш учун қўшимча сиёсий қўллаб-қувватлаш зарур бўлади.
Сайлов натижалари мамлакатда янги ҳукуматни шакллантириш бўйича партиялараро музокаралар муҳим аҳамият касб этишини кўрсатмоқда.