Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Польша бош вазири мамлакат президент билан муросага бормаслигини билдирди

Польша бош вазири мамлакат президент билан муросага бормаслигини билдирди

Польша бош вазири Дональд Туск мамлакат Конституциявий суди фаолияти юзасидан келиб чиққан баҳсда президент Кароль Навроцкий билан муросага бориш ниятида эмаслигини маълум қилди.

TVP Info хабар беришича, ҳукумат раҳбари бу ҳақда кечқурун миллатга қилган мурожаатида айтган.

«Биз мустақил ва демократик Польша деган бу бебаҳо неъматни жуда узоқ кутдик. Энди эса қўрқиб, ён беришимиз мумкин эмас», — деди Туск.

Бош вазир амалдаги президент Кароль Навроцкий ва унинг ўтмишдоши Анджей Дудани мамлакатда қонун устуворлигига путур етказишда айблади.

«Ҳуқуқий давлатда сиёсатчи, ҳатто президент бўлса ҳам, суд фаолиятига аралашиши, кўрсатмалар бериши ва судьяларни қўрқитиши мумкин эмас», — деди Польша ҳукумати раҳбари.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!