Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Binance криптобиржасига қилинган хакерлик ҳужумида Шимолий Кореянинг иштирокини тасдиқлай олмайман"

Трамп: "Binance криптобиржасига қилинган хакерлик ҳужумида Шимолий Кореянинг иштирокини тасдиқлай олмайман"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ҳозирча Binance криптовалюта биржасига уюштирилган йирик хакерлик ҳужумида Шимолий Кореянинг иштироки бўйича якуний маълумотларга эга эмаслигини маълум қилди. Ҳужум оқибатида етказилган зарар 6,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Америка етакчиси бу ҳақда Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида журналистларга маълум қилган.

«Ҳозир бу масалани аниқлаштиряпмиз. Шимолий Кореянинг бунга алоқаси бор-йўқлигини билмаймиз. Аммо агар шундай бўлса, бу масалани у билан муҳокама қиламиз», — деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ Федерал тергов бюроси (ФБР) киберҳужум учун жавобгарликни Шимолий Кореянинг TraderTraitor хакерлар гуруҳи зиммасига юклаган эди.

Идора маълумотларига кўра, жиноятчилар 29 октябрь куни Binance биржасидан 6 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги криптоактивларни ўғирлаган. ФБР, шунингдек, ўғирланган маблағлар асосан Ethereum криптовалютаcига айлантирилаётганини маълум қилган.

Ўз навбатида, Binance ҳужум оқибатида мижозларга етказилган зарарни тўлиқ қоплашга ваъда берди.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!