Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Осиё кубоги-2027 бошқа санага кўчирилиши мумкин

Осиё кубоги-2027 бошқа санага кўчирилиши мумкин

Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё кубоги бошқа муддатга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида яна хабарлар пайдо бўлди.

Журналист Баттол ал-Кавс «In the Net» дастурида ушбу масалани кўтариб, ҳозирча гап фақат тахминлар ҳақида кетаётганини таъкидлади.

Мусобақа санаси ўзгаришига Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинлик фонида Саудия Арабистонида хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши сабаб бўлиши мумкин.

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳам аввалроқ зарурат туғилса, турнирни 2028 йилда ўтказиш имкониятини истисно қилмаган эди.

Ҳозирча мусобақага тайёргарлик белгиланган режа асосида давом этмоқда. 26 октябрь куни ОФК ва маҳаллий ташкилий қўмита ўйинлар тақвими ҳамда стадионларни келишиб олган.

Амалдаги режага кўра, Осиё кубоги 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралигача бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:17 01.11.2026. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!