Туркия Суперлигасининг 10-турида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Самсунспор»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонларнинг йирик ғалабасига ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳам голлари билан ҳисса қўшди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Шомуродов ҳисобни очди. Кейинчалик Андреас Сков Ольсен (25), Байрам (41) ва Ба (75) ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Захирадан майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев эса 90+1-дақиқада гол уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Мазкур ғалабадан кейин «Истанбул Башакшеҳир» 14 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Самсунспор» эса 4 очко билан 17-поғонада қолди.