Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш ҳақидаги саволни «аҳмоқона» деб атади

Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш ҳақидаги саволни «аҳмоқона» деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп келаси ҳафта Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни режалаштираётгани ҳақидаги журналист саволини аҳмоқона деб атади.

Америка етакчиси бу ҳақда Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида журналистлар билан суҳбатлашган чоғида айтган.

Матбуот анжуманида The New York Times мухбири Трампдан келаси ҳафта Эрон билан урушни қайта бошлаш нияти бор-йўқлигини сўраган.

«Нега бундай аҳмоқона савол беряпсиз? Айтайлик, мен буни амалга оширишни режалаштиряпман. Бу ҳақда сизга айтаманми? Сиз мендан келаси ҳафта урушни қайта бошлаш ниятим борми, деб сўраяпсиз. Айтайлик, ниятим бор. Буни сизга айтаманми? Агар ниятим бўлмаса, бу ҳақда сизга айтаманми?» — дея жавоб берган АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!