Зеленский Путинга ҳудудлар масаласини шахсан муҳокама қилишга тайёрлиги тўғрисида хабар юборди.
Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Helsingin Sanomat нашрига маълум қилди.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг бу позициясини 27 октябр куни Россия раҳбари Владимир Путин билан телефонда гаплашган Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре етказган.
Сибиганинг сўзларига кўра, Европа томони ташаббуси билан ташкил этилган мазкур қўнғироқ Киев билан келишилган эди. Мулоқотдан асосий мақсад Украинанинг позициясини Путинга етказиш бўлган. Киев икки давлат раҳбарининг шахсий учрашувини ташкил этиш билан бирга, ўт очишни тўхтатиш зарурлигини ҳам билдирган.
"Биз бундай учрашувни хоҳлаймиз ва унга тайёрмиз. Балки, фақат Зеленский ва Путиннинг учрашувигина музокараларни янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Зеленский энг мураккаб ва нозик масалаларни, жумладан, ҳудудлар масаласини ҳам муҳокама қилишга тайёр", — деди Украина ТИВ раҳбари.