Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Покистон пойтахти Исломобод шаҳри ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишини эълон қилди.
Хабарга кўра, 14 июндан бошлаб Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.
Парвозлар шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
- Тошкентдан жўнаб кетиш 08:50, Исломободга етиб бориш 10:50;
- Исломободдан жўнаб кетиш 11:50, Тошкентга етиб келиш 13:50.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Покистоннинг Лоҳур шаҳри ўртасида авиақатновларни йўлга қўйган эди.