Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Покистонга зарбалар “можарони кескинлаштирмаслик” учун олдиндан режалаштирилганми?

Покистонга зарбалар “можарони кескинлаштирмаслик” учун олдиндан режалаштирилганми?

Ҳиндистоннинг АҚШдаги элчихонаси Покистонга зарбалар “можарони кескинлаштирмаслик” учун олдиндан режалаштирилганини билдирди

Дипломатик миссия Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида сайёҳларга қилинган ҳужумни ва бунинг оқибатида 26 киши ҳалок бўлганини эслатиб ўтди.

"Ҳиндистон ушбу ҳужумда Покистондаги террорчиларнинг алоқадорлиги ҳақида “исботланган маълумотларга” эга. Покистондан террорчиларга ва уларнинг инфратузилмасига қарши чоралар кўриши кутилган эди. Бироқ ўтган икки ҳафта давомида Покистон барчасини инкор қилди", дея қайд этди элчихона баёнотида.

Диплмоматик миссия Ҳиндистон томонидан бугун Покистонга қилинган зарбаларни “олдиндан ўйлаб қилинган ва можарони кучайтирмаслик учун ишлаб чиқилган” деб атади.

"Покистондаги ҳеч бир фуқаролик, иқтисодий ёки ҳарбий нишон зарба остига қолмаган. Фақатгина олдиндан маълум бўлган террорчиларга тегишли лагерлар нишонга олинган", — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:05 07.05.2025. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!