Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Узкосмос агентлиги Ўзбекистонга ярим тонналик космик аппарат қулаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Узкосмос агентлиги Ўзбекистонга ярим тонналик космик аппарат қулаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Маьлум қилинишича, , 1972-йил 31-март куни СССРнинг "Венера" дастури бўйича "Космос-482" сайёралараро космик аппарати фазога учирилган. Бироқ ракета-ташувчининг якуний босқичи муваффақияциз ишлаши оқибатида у Ер орбитасида қолиб кетган.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, аппаратнинг ерга қулаши 9-11-май кунларига тўғри келиши мумкин.

Аммо "Космос-482"нинг аниқ қаерга қулаши номаълум. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушиши эҳтимоли эса ҳозирча 0,3-0,5% оралиғида баҳоланмоқда.

Аппаратнинг ярим тоннага (500 кг) яқин массали титан шари алоҳида хавф туғдириши мумкинлиги, ушбу компонент ер атмосферасига киришда омон қолиши ва бутунлай қулаб тушиши эҳтимоли борлиги билдирилди.

Парашют борлигига қарамай, коинотда 53 йил бўлганидан кейин у ишламаслиги мумкин. Ерга урилиш тезлиги эса соатига 500 километргача етиши кутилмоқда.

❗️Агентлик бўлаклар топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқада бўлмасликни тавсия этди. Чунки улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкинлиги айтилди.

Киритилди: 12:51 07.05.2025. Ўқилди: 2358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!