Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Украинадаги уруш сабабини Болгария ва Руминияга юкламоқда

Путин Украинадаги уруш сабабини Болгария ва Руминияга юкламоқда

Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.

Унинг айтишича, бу мамлакатларда "АҚШнинг енгил илғор базалари" ташкил этилиши вазиятнинг кескинлашувига олиб келган. Путин Россиянинг ташвишларига эътибор берилмагани Украинадаги бугунги воқеаларга сабаб бўлганини алоҳида таъкидлади.

Руминия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Андрей Царнеа орқали мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солмайдиган суверен қарор эканлигини маълум қилди.

"Европада хавфсизликка таҳдид солаётган ягона давлат - Украинада ноқонуний уруш олиб бораётган Россия," дея таъкидлади Царнеа.

Киритилди: 20:46 07.05.2025. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!