Россия пойтахти мери Сергей Собянин маълум қилишича, ҳаво мудофаа тизимлари Москвага яқинлашаётган яна бир учувчисиз аппаратни йўқ қилди.
"Мудофаа вазирлиги ҳаво мудофаа кучлари Москвага йўналтирилган учувчисиз аппарат ҳужумини бартараф этди. Қулаган парчалар жойлашган ҳудудда фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб бормоқда," дея мер ўз телеграм каналида ёзди.
Шунингдек, хабар қилинишича, Внуково халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича узоқ вақт давом этган чекловлардан сўнг ўз иш фаолиятини одатий тартибда тиклади.