Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди

Ҳиндистон баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди

Ҳиндистон 50 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи бор баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди. Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.

Покистон ҳарбийларининг нашрга маълум қилишича, зарбалар беш аҳоли пунктига — Котли, Аҳмадпур Шарқия, Музаффаробод, Баг ва Муридкега йўналтирилган. Улар орасида энг муҳим ҳужумлар Аҳмадпур ва Муридкеда қилингани бўлган, чунки бу шаҳарлар Покистоннинг Ҳиндистон билан чегарадош, аммо баҳсли ҳудуд бўлмаган Панжоб вилоятида жойлашган. Панжобда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

"Бу Ҳиндистон 1971 йилдаги урушдан бери Покистоннинг баҳсли бўлмаган ва ўзаро тан олинган ҳудудларига зарба берган илк ҳолатидир", дея қайд этди CNN.

Киритилди: 10:03 07.05.2025. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!