Москвага учаётган Сербия президенти самолёти Боку аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда хориж ОАВ хабар берди.
Александр Вучич Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага парвоз қилаётганди.
Самолёт "хавфсизликка таҳдидлар, шу жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таъсири туфайли" Бокуга қўнган.
Самолёт парвозни давом эттиришга рухсат берилишини кутмоқда, деб таъкидлади Информер.