Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

🔸Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги “Синдур операцияси” бошланганини эълон қилди – ҳарбийлар Покистоннинг “террорчилик инфратузилмаси”га зарба берди. Ҳужум акс этган илк кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

🔸Ҳиндистон ҳарбий идораси, шунингдек, операция давомида Покистон ҳарбий объектларига ҳужум қилинмаганини ҳам айтди. Ҳарбий ҳаракатлар “мақсадли, мувозанатли ва кескинлаштирувчи хусусиятга эга эмаслиги” таъкидланди.

🔸Ҳиндистоннинг зарбалари жавобсиз қолмайди, деди Покистон қуролли кучлари масъули.

🔸Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Покистон Ҳиндистондаги нишонларга жавоб зарбаларини берган.

🔸Покистон ҳаво ҳудуди 48 соатга вақтинча ёпилди. Мамлакат авиацияси ҳавога кўтарилди.

🔸Ҳозирда Покистонда Ҳиндистон авиазарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва 12 киши жароҳат олгани маълум, деб хабар бермоқда Geo TV.

🔸Покистон қуролли кучлари Ҳиндистоннинг 5 қирувчи самолётини уриб туширди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Киритилди: 09:38 07.05.2025. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!