Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

Гео TV телеканали хабар беришича, Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф мамлакат Миллий ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) мажлисида сўзга чиқиб, шундай деган.

"Ўтган кеча Ҳиндистон 80 та қирувчи самолёт ёрдамида Покистон ҳудудининг олти турли жойига, жумладан Озод Жамму ва Кашмир вилояти, Бахавалпур, Шакаргарҳ ва Сиалкотга ҳаво ҳужуми уюштиришга уринди. Бироқ Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари [Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг] бешта самолётини, шу жумладан учта Rafale қирувчи самолётини уриб туширди. Улардан бири [Ҳиндистоннинг] Батхинда туманида қулаб тушди. Бундан ташқари, бир нечта учувчисиз учиш аппаратлари ҳам йўқ қилинди," дея Шарифнинг сўзларини келтирмоқда телеканал.

Шариф, шунингдек, "Покистон қуролли кучлари Ҳиндистонга мамлакатнинг қудрати ва тайёрлигини кўрсатадиган кучли зарба берганини" таъкидлади.

"Жавоб чораларимиз душманни саросимага солиб, Покистоннинг ядровий давлат сифатидаги қудрати, жасорати ва кучини англашга мажбур қилди. Бу улар тунлари бедор бўлишига сабаб бўлмоқда. Қуролли кучларимиз жангларда тоблангандир," - деди Покистон бош вазири. У Покистон авиацияси ҳинд қирувчи самолётларининг алоқа тизимларини ишдан чиқаришга эришгани ва уларни Сринагарга (Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудуди) қайтишга мажбур қилганини таъкидлади.

Шарифнинг айтишича, Покистон халқи "бу улуғ ғалаба билан табрикка сазовор, чунки қуролли кучлар пухта маслаҳат ва режалаштириш асосида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ўз касбий маҳорати ва ватанпарварлигини намоён этди." У яна қўшимча қилди: Покистон Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг янада кўпроқ самолётини ағдариб ташлаши мумкин эди.

Киритилди: 22:34 07.05.2025. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!