“Толибон” Россия ҳаракатни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаргани учун Москвага миннатдорчилик билдирди.
Бу ҳақда Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб “ТАСС”агентлиги хабар бермоқда.
"Биз Россиянинг мазкур қарори учун миннатдормиз, бу мамлакатпаримиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дейилади Афғонистон дипломатик идораси баёнотида.
Шу билан бирга, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россия Федерацияси Олий судининг “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори Москванинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар режимига риоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларини ўзгартиришга олиб келмайди.