Ҳудудлар мудофааси губернаторлар зиммасига юкланиши мумкин.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳолат жорий этилган тақдирда ҳудудларда ягона мудофаа штабларини ташкил этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади.
Ҳужжатга кўра, бундай штабларга губернаторлар ва шаҳар ҳокимлари раҳбарлик қилади. Улар ҳудуд мудофааси учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Яъни хавфсизлик ва мудофаа бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси маҳаллий раҳбарлар зиммасига юкланади.
Шу билан бирга, янги қоидалар Москва, Санкт-Петербург ва Севастополь шаҳарларига татбиқ этилмайди.
Қонун лойиҳаси ҳарбий ҳолат шароитида ҳудудларни бошқариш ва мудофаани марказлаштиришни кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда.