Бугун, 22 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тур учрашувлари бошланади. Турнинг илк баҳсида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади. Баҳсни бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради.
Турнинг марказий учрашувларидан бири 23 октябрь куни Тошкентда ўтказилади. Унда "Пахтакор" Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс соат 19:00 да бошланади.
Шу куни "Бухоро" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. 24 октябрда эса "Насаф" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
25 октябрь куни учта учрашув режалаштирилган. ОКМК "Қўқон-1912" билан, "Қизилқум" "Локомотив" билан, Самарқанднинг "Динамо" клуби эса "Андижон" билан куч синашади.
Турнинг сўнгги баҳси 26 октябрь куни "Хоразм" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Суперлига. 25-тур
22 октябрь, пайшанба
18:30. "Бунёдкор" – "Машъал"
23 октябрь, жума
19:00. "Пахтакор" – "Нефтчи"
19:00. "Бухоро" – "Сурхон"
24 октябрь, шанба
18:00. "Насаф" – "Сўғдиёна"
25 октябрь, якшанба
16:00. ОКМК – "Қўқон-1912"
18:00. "Қизилқум" – "Локомотив"
18:15. "Динамо" – "Андижон"
26 октябрь, душанба
18:30. "Хоразм" – "Навбаҳор"